Бирлашган Араб Амирликлари коммуникациялар офиси вакиллари иштирокида онлайн машғулотлар ўтказилмоқда

16.07.2020 11:23

ТОШКЕНТ, 16 июль. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматининг Коммуникациялар офиси вакиллари иштирокида мамлакатимизнинг тегишли тизим ташкилотлари ходимлари учун онлайн-машғулотлар ўтказиляпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир “Zoom” платформаси орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур онлайн тренинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегациясининг 2019 йил 12-17 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи давомида мазкур давлат Ҳукуматининг Коммуникациялар офиси билан коммуникациялар соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тузилган келишув асосида ташкил этилди.

Машғулотларда БАА Коммуникациялар офисининг Коммуникациялар бўйича мутахассислар тармоғи раҳбари Хенд-Фекри томонидан «Спикерлар» ва «ОАВ хабарлари» мавзуларида тақдимотлар  ўтказилди.

 ?штирокчиларга дунёнинг мазкур йўналишдаги ривожланган мамлакатлари илғор тажрибалари инфографика ва видеороликлар шаклида маълумотлар тақдим қилинди.

Мазкур онлайн-тренинглар агентлик вакилларининг ушбу йўналишдаги тажрибасини янада оширишда ўзига хос замин яратади.

Савол-жавоб, баҳс-мунозара шаклида ўтаётган тадбирнинг бугунги мавзуси «Ҳукуматлар коммуникацион стратегияси» масаласига бағишланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net