Бенилюкс мамлакатлари ва Данияда яшовчи ватандошлар ташаббуси билан «Онлайн-шифокор» лойиҳасига старт берилди

03.08.2020 16:00

БРЮССЕЛЬ, 3 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон халқига беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида Бенилюкс мамлакатлари ва Даниядаги бир гуруҳ шифокор ватандошлар ва кўнгиллилар Ўзбекистон халқига онлайн-маслаҳат шаклида ёрдам бериш учун «Онлайн-шифокор» лойиҳасини жорий этиш ташаббуси билан чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Лойиҳа жоирасида онлайн шаклда маслаҳатлар беришдан ташқари коронавирусга чалинган беморларга дори-дармон ва бошқа тиббиёт маҳсулотларини етказиб бериш имкониятлари ҳам ўрганилмоқда.

Шу сабабли, ушбу лойиҳада иштирок этмоқчи бўлган ҳар бир кўнгилли ватандошларимиз, хусусан шифокорлар, тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар ҳамда саҳоватпеша инсонлар ўзлари ҳақида маълумотларни 026612042@mail.ru ёки consulat@uzbekistan.be электрон манзилига юбориши ёки +32 2 661- 20- 42 телефон рақами орқали тақдим этиши мумкин.

Лойиҳа ташаббускорлари бундай синовли дамларда юртдошларимизни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этишни ўз бурчи, деб билмоқда.

Улар, шунингдек, “халқимиз бошига оғир синов келган айни дамларда хориждаги ҳар бир ватандош «Онлайн-шифокор» лойиҳасидаги иштироки орқали тарихда ўчмас из қолдирган аждодларига муносиб авлод эканини исботлайди” деган ишонч билан ушбу ҳаракатга имконияти бўлган барча юртдошларимиз қўшилишига умид билдирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net