Бельгиядаги ватандош – янги қурилган Перинатал марказдаги шароит дунёнинг йирик тиббиёт муассасаларидан қолишмайди

10.05.2020 12:23

БРЮССЕЛЬ, 10 май. /“Дунё” АА/. Куни кеча Тошкент шаҳри Чилонзор туманида репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ?ккинчи перинатал маркази қуриб фойдаланишга топширилди. Давлатимиз раҳбари 9 май куни марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароит билан танишди.

Хориждаги ватандошлар мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган алоҳида эътиборни юқори баҳоламоқда. Хусусан, Бельгиянинг Антверпен университети катта илмий ходим, кимё фанлари доктори Мақсуд ЮСУПОВ “Дунё” АА мухбири билан интервьюда қуйидагиларни қайд этди.

– Хориждаги кўплаб ватандошлар қаторида мен ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз пойтахтида янги қурилган Перинатал марказга ташрифини оммавий ахборот воситалари орқали кузатдик.

Гувоҳи бўлганимиздек, ушбу тиббиёт маскани дунёнинг йирик тиббиёт марказларидан қолишмайдиган даражада замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва зарур шароитлар яратилган.

Хорижда, тиббиётнинг ривожланган масканларидан бири бўлган Бельгияда қарийб ўн йилдан буён илмий фаолият билан шуғулланиб келмоқдаман. Мамлакатимизда ҳам Европадаги замонавий тиббиёт масканларига ўхшаш шифохоналар очилишини узоқ кутганмиз.

Эндиликда бундай марказлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам очилишига катта умид билан қарамоқдамиз.

Хориждаги ватандошлар билан биргаликда шу каби марказлар учун малакали кадрларни тайёрлаш ёки хориждан мутахассисларни жалб қилишда ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net