Бельгияда Ўзбекистоннинг Афғонистон можаросини ҳал этиш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасидаги ташаббуслари тақдим этилди

15.10.2021 10:49

БРЮССЕЛЬ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчиси Дилёр Ҳакимов кеча Бельгиянинг «Европа сиёсати маркази»  таҳлилий маркази томонидан ташкил этилган Афғонистон инқирозининг минтақавий ва глобал оқибатлари мавзусига бағишланган вебинарида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда, шунингдек, Фридрих Эберт жамғармасининг Афғонистон бўйича эксперти Магдалена Кирчер, Европа парламенти аъзоси Петрас Аустревиcиус ва Вудро Вилсон таҳлилий  марказининг Жанубий Осиё бўйича катта илмий ходими Майкл Кулегман қатнашди.

Ўзбекистон дипломатия миссияси раҳбари мамлакатимизнинг Афғонистон можаросини ҳал этиш ва бу мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасидаги ташаббусларининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, Афғонистон жамиятининг барча табақалари вакилларини давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлаш ва экстремизмнинг ўсишига йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди.

- Ўзбекистон афғон халқига ҳар доим барча зарур ёрдамни кўрсатиб келмоқда, - деди ўзбек дипломати. - Яқинда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси очилди, ушбу мамлакатга озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари ва электр энергияси етказиб бериш қайта тикланди.

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга 1 минг 300 тонна инсонпарварлик ёрдами, жумладан, ун, сариёғ, гўшт, гуруч ва бошқа муҳим маҳсулотларни етказиб бергани маълум қилинди.

Вебинарда хорижий экспертлар ҳам Афғонистондаги вазиятнинг бугунги ҳолати ва ривожланиши ҳақидаги баҳолари ва қарашларини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net