Беларуснинг МДҲга раислиги концепциясини амалга ошириш режаси 100 та тадбирни ўз ичига олади

04.01.2021 11:24

ТОШКEНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. 1 январдан бошлаб МДҲга раислик Ўзбекистондан Беларусга ўтди. Ҳамдўстликка раис мамлакат ташқи ишлар вазирлиги 2021 йилга мўлжалланган раислик концепциясини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

«Беларусь Республикасининг МДҲга 2021 йилда раислиги Ҳамдўстликни янада ривожлантириш концепцияси, 2030 йилгача бўлган давр учун МДҲни иқтисодий ривожлантириш стратегияси, шунингдек, бошқа меъёрий ва дастурий ҳужжатларга мувофиқ давомийлик тамойили асосида амалга оширилади», - деб маълум қилди «БелТА» агентлиги мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига таяниб. “Бу минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳал қилишда мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқишга, МДҲга аъзо давлатларнинг ҳар томонлама ва мувозанатли иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун кўп томонлама ўзаро алоқаларни кучайтиришга, МДҲга аъзо давлатлар томонидан барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган бўлади».

Агентликка кўра, Беларусь томони МДҲга аъзо давлатларнинг турли интеграция бирлашмалари ва ташкилотлари - ЕО??, КХШТ, ШҲТдаги ҳамкорлигидан самарали фойдаланишга эришиш масаласига алоҳида эътибор қаратишни режалаштирмоқда.

Беларуснинг МДҲдаги раислиги концепциясини амалга ошириш режаси 2021 йил давомида бўлиб ўтадиган 100 та тадбирни ўз ичига олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net