Беларусь Бош вазири Ўзбекистонга келди

25.04.2022 10:59

ТОШКЕНТ, 25 апрель. /«Дунё» АА/. Беларусь Бош вазири Роман Головченко кеча Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлар Маҳкамаси маълумотига кўра, ?слом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Ташриф дастурида икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари иштирокида музокаралар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net