Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг мониторинги бўйича видеоконференция бўлиб ўтди

20.05.2020 10:39

ТОШКЕНТ, 20 май. /“Дунё” АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг биринчи мониторинги бўйича миллий шарҳ” мавзусида онлайн видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Сенат манбасига асосланиб.

Видеоконференцияда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Феруза Эшматова барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича қўшимча миллий шарҳ лойиҳаси тўғрисида маъруза қилди.

Тадбирда, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги муаммолари, зўравонлик ва камситишга барҳам бериш, оммавий ахборот воситалари ҳамда сўз эркинлигини ҳимоя қилиш йўналишлари бўйича устувор жиҳатлар кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net