Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг алоҳида ўрни

24.09.2020 16:35

ТОШКEНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги видеомурожаатида Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Мамлакатимиз экспертлар ҳамжамияти вакиллари «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида давлатимиз раҳбари ташаббусининг аҳамияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бобур Бекмуродов, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

– Парламент аъзолари Конституцияда кўзда тутилган ваколатлар билан Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни қўллаб-қувватлаш ва назорат қилиш бўйича муҳим вазифаларни бажариш имкониятига эга.

Парламент аъзолари сайланган вакил сифатида ўз фуқаролари эҳтиёжлари асосида инсонга йўналтирилган жараёнларни ривожлантиришда муҳим вазифаларни бажаради.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича кўрсаткичларни эълон қилувчи Bertelsmann/SDSN нинг 2019 йилги индекси ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ушбу тадқиқотга киритилган 162 мамлакат ичида 52-ўринни эгаллаганини таъкидлаш жоиз. Ўтган йилги ҳисобот билан таққослаганда, мамлакатимизнинг ўрни яхшиланди. Давлат ўртача ҳисобда БРМнинг 17 йўналишига эришишда энг яхши натижага эришиш бўйича йўлнинг учдан икки қисмини босиб ўтишга муваффақ бўлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакат парламентининг давлат ҳокимияти тизимидаги ролини кучайтиришга катта эътибор бермоқда. Давлатимиз раҳбари 2016 йилда Олий Мажлиснинг мамлакат ички ва ташқи сиёсати муаммоларини ҳал қилишдаги ваколатларини кенгайтиришга чақирган эди. Ўзбекистон Президенти парламентга сўнгги мурожаатида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ушбу мақсадда доимий равишда парламент ва жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш зарурлигини қайд этган эди.

Ўзбекистонда сиёсий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири парламент аъзоларининг халқ билан ҳокимият ўртасидаги «алоқа» функциясини бажариши учун шароит яратиш бўлди. Ушбу ёндашув парламентдан одамларга йўналтирилган қонунчилик ва сиёсатни қабул қилишни, уни тарғиб қилишни ва ҳеч кимнинг орқада қолмаслигини таъминлашни талаб қилади.

Ўзбекистон раҳбариятининг ушбу соҳадаги сиёсати БМТнинг 2030 йилгача кун тартибини амалга ошириш бўйича келишилган ёндашувларга мос келади. Мазкур сиёсат масъулиятли, самарали ва ҳисобот берувчи институтлар, шу жумладан парламентлар орқали мувофиқлаштирилган ёндашув, шериклик ва иштирокни таъминлашни кўзда тутади.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда Олий Мажлиснинг роли миллий даражада муҳимдир. Зеро, парламент аъзолари миллий режалар ва дастурлар бажарилишини доимий мониторинг қилиш ҳамда парламент назоратини таъминлаб келмоқда.

Акбаршоҳ Тешабоев, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим мудири:

– Таъкидлаш жоиз, миллий парламентлар халқаро муносабатларда, фаровонликни таъминлашда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда, миллий ва халқаро даражада қонун устуворлигини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси режалаштириш, бюджетни шакллантириш ва тасдиқлаш, БРМга эришиш йўлидаги тараққиётни амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича қарорларни аниқлаш учун глобал ва минтақавий даражада мамлакатлар ўртасида тажриба алмашишни қўллаб-қувватлашда муҳим вазифани бажаради.

Таъкидлаш жоиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келадиган Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ қабул қилинган Давлат дастурлари доирасида ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган қонунлар мамлакатимиз ривожига хизмат қилмоқда.

Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталари фаолияти доирасида тегишли ишлар белгилаб олинди. Хусусан, парламент Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича ҳукумат томонидан амалга ошириладиган ишлар бўйича парламент ва қўмита эшитувларини мунтазам равишда ўтказиб келмоқда.

Парламентлараро ?ттифоқнинг тавсияларига мувофиқ, 2020 йил февраль ойида Олий Мажлис таркибида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Парламент комиссияси ташкил этилди.

Комиссия ташкил этилган кундан бошлаб, COVID-19 пандемияси шароитида ҳам масъулиятли миллий ва халқаро шериклар билан онлайн шаклда самарали мулоқот ўрнатди. 2020 йил июнь ойида Парламент комиссияси Ўзбекистон ташаббуси билан ўтказилган қатор йирик халқаро тадбирларда иштирок этди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда июнь ойида ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Парламентлараро ?ттифоқ, БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда "БМТ Низоми ва шартнома органларининг тавсияларини бажаришда парламентларнинг роли: БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши ва ?нсон ҳуқуқлари қўмитаси мисолида" мавзусида халқаро парламент форуми ташкил этилди.

Шуни таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон “БМТ – 75” халқаро ташаббуси доирасида "БМТнинг 75 йиллиги: келажакка назар" глобал муҳокамалар даврини бошлаганини қайд этиш жоиз.

БМТ ва Ўзбекистон раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланган ушбу ташаббус парламент, миллий дипломатик корпус ва чет эллик олий даражадаги вакиллар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликка эришиш, барқарор иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий тараққиётга эришиш йўлидаги ҳамкорлиги тўғрисидаги тўртта мавзулаштирилган муҳокамани ўз ичига олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net