Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламент ролини ошириш бўйича БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этил

06.11.2020 16:24

ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «?слоҳотларни ва миллий барқарор ривожланиш мақсадларини самарали амалга оширишни таъминлашда парламент ролини ошириш» номли янги ҳамкорликдаги лойиҳа муҳокамасига бағишланган онлайн-мажлис бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Танзила Норбоева, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори элчи Жон МакГрегор ва бошқа расмийлар иштирок этди.

Олий Мажлис Сенати хабарига кўра, мажлисда бутун дунёда парламентлар барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширилишини назорат қилишда тобора муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон парламенти фаолиятининг кучайтирилиши ислоҳотлар жараёнида интеграциялашув ва жамият ҳамжиҳатлиги ҳамда пандемия билан боғлиқ вазият яхшиланишининг муҳим омилига айланишига урғу берилди.

Лойиҳа доирасида қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Махсус методологиядан фойдаланган ҳолда парламент аъзолари учун қатор тренинглар ўтказиш, Барқарор ривожланиш мақсадларини тарғиб қилиш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш учун институционал салоҳиятни ошириш, шунингдек БРМга эришиш бўйича парламент ҳаракатлар режасини тайёрлаш шулар жумласидандир.

Мажлис давомида янги қўшма лойиҳа 2017-2021 йилларга мўлжалланган миллий ривожланиш стратегиясининг устувор йўналишларига мос келиши ҳамда БРМ ва миллий барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги ютуқларни мониторинг қилишда парламент ролини янада кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net