Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий хабари

16.03.2020 16:11

ТОШКЕНТ, 16 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича аҳолини тўғри, холис ва аниқ маълумотлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Koronаvirus info (@koronavirusinfouz) расмий канали очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий хабарига таяниб.

Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Барча ОАВ журналистлари ва блогерларни ушбу канални биринчи манбаа сифатида фойдаланилиши ҳамда унда тарқатилаётган хабар ва янгиликларни кенг ёритиб боришда ҳамкорликка чақирамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net