Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Microsoft» компаниясига Ўзбекистонда ўз офисини очишни таклиф қилди

20.04.2022 15:01

ТОШКЕНТ, 20 апрель. /«Дунё» АА/. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Microsoft» компанияси вакиллари билан онлайн шаклда учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик матбуот хизматидан маълум қилинишича, музокараларда Америка-Ўзбекистон Савдо палатаси  ва Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Учрашувда ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, ахборот технологиялари таълимини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш, бу жараёнга кўпроқ ёшларни жалб этиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди. Бундан ташқари,  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда «Microsoft» компаниясининг офисини очиш таклифи билдирилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net