Атирау шаҳридаги ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бермоқда

14.10.2021 14:16

ОҚТОВ, 14 октябр. /«Дунё» АА/. Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида бугун тонгда  Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин  овоз бериш жараёни  бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузурида ташкил этилган сайлов участка комиссияси билан келишилган жадвалга кўра, муддатидан олдинги овоз бериш қуйидаги манзилларда бўлиб ўтмоқда:

-Атирау вилояти Жумискер маданият уйи биносида (Жумискер кичик тумани,  Ш.Абишев кўчаси, 97А- уй);

-«Дина» бозори маъмурияти биносида (Султон Бейбарс кўчаси 45-уй);

-H.Досмухамедов номидаги Атирау университети маъмурий биносида (Талабалар проспекти, 212-уй);

-«Амангельди» МЧШ (Онтустик саноат ҳудуди 29-уй) биносида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net