Ар-Риёдда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари

21.04.2022 11:31

ТОШКЕНТ, 21 апрель./ «Дунё» АА/. Ўзбекистон транспорт вазири ?.Маҳкамов, Саудия фуқаро авиацияси бош бошқармаси президенти А.Ал-Дуалиж ҳамда «Flynas» авиакомпанияси бош директори Б.Ал-Моханна ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, музокаралар чоғида томонлар фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Марказий Осиё шаҳарларига Саудия Арабистонидан сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида икки давлатнинг тайинланган авиакомпаниялари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда кооперация алоқарини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда томонлар фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net