АҚШлик мутахассис Ўзбекистон давлат органлари учун маърузалар курсини ўтамоқда

15.12.2020 11:05

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 14-18 декабрь кунлари АҚШ Ғазначилигининг техник ёрдами бўлими маслаҳатчиси, АҚШ капитал бозорида 30 йилдан зиёд тажрибага эга Уильям Жаннас  Ўзбекистон давлат органлари учун маърузалар курсини ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги маълумотига таяниб.

Курсда Ўзбекистон Марказий банки, ?қтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши кураш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, бошқа вазирлик ҳамда идоралар ходимлари иштирок этмоқда.

Маърузаларда тингловчилар IPOни ўтказиш жараёни бўйича халқаро тажриба, самарали бозор назарияси ҳамда капитал бозоридаги глобал тенденциялар хусусида батафсил маълумотга эга бўлади.

Қўшимча равишда доктор У.Жаннас ривожланаётган давлатларда молия бозорларини ривожлантириш ҳамда пандемиядан кейинги даврда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари хақидаги мулоҳазаларини билдириб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net