АҚШдан муносабат: Ўзбекистон рақобатбардош ва инклюзив бозор иқтисодиётини барпо этишга қаратилган муҳим ислоҳотлар жараёнини амалга ош

15.02.2022 10:59

ВАШ?НГТОН, 15 февраль. /«Дунё» АА/. АҚШнинг «Мерос» (The Heritage Foundation) илмий-тадқиқот маркази сайтида «Ўзбекистон: Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкор,  Американинг эътиборини ошириш талаб этилади» сарлавҳали  мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг АҚШ учун муҳимлиги, шунингдек, Оқ уй  ва Конгресс учун тавсия этилган ҳамкорликнинг кейинги устувор йўналишлари таҳлил қилинган.

Мақола «Мерос» жамғармасининг иқтисодий эркинлик индекси бўйича катта маслаҳатчиси Энтони Ким ва Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази (CIPE) минтақавий директорининг ўринбосари Эрик Хонз қаламига мансуб.

Муаллифларнинг ёзишича, АҚШ Ўзбекистон билан ўзаро муносабатларни ривожлантириб келмоқда. Шу билан бирга, хавфсизлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва минтақадаги сиёсий воқеалар шароитида расмий Тошкентнинг стратегик аҳамияти сезиларли даражада ошди.

Ўзгараётган геосиёсий шароитда Тошкентнинг Вашингтон билан муносабатлари «стратегик шерикликнинг янги даври»га киргани қайд этилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда АҚШга амалга оширган тарихий  ташрифи чоғида Ўзбекистонда изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар ортга қайтмаслиги алоҳида таъкидланган эди. «Шуни ҳам қайд этиш керакки, 2021 йилда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШга ташриф буюриб, унда давлат котиби Энтони Блинкен ва Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашди. Блинкен Комилов билан мулоқот чоғида Американинг Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича икки томонлама позициясини маълум қилди», - дейди экспертлар.

АҚШ Давлат департаменти томонидан одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботда Ўзбекистон мақоми оширилиб, мамлакатда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар эътироф этилганига алоҳида эътибор қаратилган. 2017 йилда Ўзбекистон рақобатбардош ва инклюзив бозор иқтисодиётини барпо этишга қаратилган муҳим ислоҳотлар жараёнини бошлади. Амалдаги асосий ислоҳотларга валюта курсларини либераллаштириш, импорт тарифларини пасайтириш ва айрим товар ҳамда хизматларга чекловларни олиб ташлаш киради.

Мақолада Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистондаги ислоҳотларни рағбатлантириши, унга ёрдам бериши ва Америка сармояларини таклиф қилиши зарурлигига урғу берилган. Муаллифларнинг фикрича, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида бўлиб ўтган Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи учрашувида Вашингтон Тошкентнинг иқтисодиётни эркинлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократик институтларни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар дастурини эътироф этган ҳолда «мамлакат мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади».

Муаллифларнинг фикрича, Конгресс ва Оқ уй маъмурияти Американинг Ўзбекистон билан узоқ муддатли стратегик ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича кенг қамровли «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Мақола интиҳосида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани қайд этилган. «?қтисодий эркинлик ва узоқ муддатли рақобатбардошликни рағбатлантира оладиган янада қатъий таркибий ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон янада ёрқин иқтисодий келажакни барпо этиши ва мамлакат эришган муваффақиятлардан баландроқ марраларни забт этиши мумкин. Ўзбекистоннинг келажакдаги муваффақияти кўп жиҳатдан ўзбекларнинг ўзига боғлиқ бўлса ҳам ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун Американинг доимий стратегик кўмаги ҳали ҳам муҳим”, - деб ёзади муаллифлар.

 Маълумот учун, 1973 йилда ташкил этилган «The Heritage Foundation»  Америка  консерватив таҳлил марказининг фаолияти, биринчи навбатда, давлатлар сиёсатига қаратилган. Жамғарма АҚШ давлат сиёсатининг шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатади ва мамлакатдаги энг нуфузли консерватив давлат сиёсати ташкилотларидан бири ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net