АҚШда Алишер Навоийнинг 580 йиллик таваллуд айёми кенг нишонланади

04.02.2021 18:00

ВАШ?НГТОН, 4 февраль. /«Дунё» АА/. АҚШда 9 февраль куни ўзбек мумтоз адабиёти ва адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллик таваллуд айёмига бағишланган халқаро онлайн-конференция ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонасига маълумотига кўра, тадбирда Америка Қўшма Штатларининг турли ташкилотларидан кўплаб мутахассислар иштирок этиши, тақдимот ўтказиши ва маърузалар ўқиши кутилмоқда.  Хусусан, Марказий Осиё ва Кавказ институтининг асосчиси ва раиси Фредерик Старр, Огайо давлат университетининг Яқин Шарқ тиллари ва маданияти кафедраси мудири, ўзбек тили дастури раҳбари Скотт Леви, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржимаси муаллифи Марк Риз, АҚШ Конгресси кутубхонаси Яқин Шарқ бошқармаси директори Жоан Викс, Жорж Вашингтон университети профессори Лаурель Грей каби юртимиз бой тарихи ва маданиятини чуқур ўрганган олимларнинг тақдимотлари ўрин олган.

Анжуманда мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва Ўзбекистон маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова қутлов нутқи билан қатнашади.

Онлайн-конференция доирасида «Янги девон» китоби муаллифи, шоир Эндрю Станиланднинг Алишер Навоий ижодидан илҳомланиб ёзган шеърлари тақдим этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг америкалик дўстлари Навоий ижод маҳсулларини ўқишда ўз маҳоратини намойиш этади.

Элчихонамиз томонидан ташкил этилаётган халқаро анжуманда Навоий ижодий меросининг барча мухлислари https://us02web.zoom.us/webinar/register/WN_dDJBG3jLRh6_zxM5xE_gjw ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтиб, иштирок этиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net