АҚШ Миссисипи штати​ Миллий гвардияси қўмондони ўзбек халқига ҳамдардлик билдирди

06.05.2020 14:29

ТОШКЕНТ, 6 май. /“Дунё” АА/. АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Женсон Бойлс Ўзбекистон Президенти ва халқига видеомурожаат йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати манбасига асосланиб.

“Биз штат миллий гвардияси номидан бутун дунёга, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига таъзия билдирамиз.

Яқинда Бухоро ва Сардобадаги фавқулодда вазиятлар фалокатли бўлди. Биласизми, биз воқеа жойида қутқарув ишларини олиб бораётган давлат органлари ходимлари, Миллий гвардия ва, албатта, ушбу воқеалардан жабрланганларнинг оилаларига ҳамдардмиз. Сизга энг яхши тилакларимизни йўллаймиз”, деди генерал-майор Женсон Бойлс.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net