АҚШ эксперти фикри: Ўзбекистон раҳбарияти минтақада тинчлик ва тотувликни ўрнатиш, халқлар иқтисодий фаровонлигини оширишга интилмоқда

25.09.2020 14:52

ВАШ?НГТОН, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Сиёсий доиралар ва АҚШ жамоатчилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқи доирасида қизғин муҳокамаларни давом эттиряпти, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

Шержан Аҳмадзай, Омахадаги Небраска университетининг Афғонистонни тадқиқ қилиш маркази раҳбари:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги  нутқи диққатга сазовор. Чунки унда минтақавий, хусусан, Афғонистон билан боғлиқ масалалар алоҳида тилга олинган. Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажмининг беш бараварга ортгани Афғонистон ва минтақа учун ижобий натижа ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёни Покистон орқали Ҳинд океанига чиқишини таъминлаши, глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига қўшиш истаги минтақа аҳолисининг яқин иқтисодий алоқаларни ўрнатишга бўлган узоқ кутилган умидларини амалга ошириши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ саммитидаги нутқида яна бир асосий жиҳатга – Ўзбекистоннинг Афғонистон қарама-қарши кучлари ўртасидаги музокаралар жараёнидаги иштирокига тўхталиб ўтди. Ўйлайманки, урушни тугатиш учун узоқ кутилган умид тез орада ҳақиқатга айланиши мумкин.

Ўзбекистон Президентининг БМТда асосий мақсад-вазифаси Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган доимий қўмита тузиш ҳақидаги ташаббусини рўёбга чиқариш муҳим. Бу Ўзбекистон ҳукумати ўз халқи иқтисодий фаровонлигини ошириш баробарида минтақада тинчлик ва тотувликни ўрнатишга содиқ эканидан далолат. Шубҳасиз, ўзаро ҳамкорлик ва интеграция барқарор ўсишнинг ажралмас қисмидир, Ўзбекистон эса буни яхши тушунади.

Ўзбекистон ташаббуслари Марказий Осиёни ягона ва обод минтақа сифатида мустаҳкамлаш билан бирга, Ўзбекистон ва бошқа минтақа мамлакатларининг ўз маҳсулотларини Покистон ва Ҳиндистоннинг йирик бозорларига олиб кириш, экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширишга имкон беради.

Бундан ташқари, шуни таъкидлаш керак, Марказий Осиёнинг ушбу сиёсати АҚШ ташқи сиёсатининг устувор йўналишларига тўлиқ мос келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net