“Анвар” фильми Пусан халқаро кинофестивалида иштирок этади

17.05.2021 14:05

ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Кинематография агентлиги “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК томонидан суратга олинган “Анвар” қисқа метражли фильми Пусан (Жанубий Корея) халқаро болалар ва ёшлар кинофестивалида иштирок этади деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига асосланиб.

Мазкур кинофестиваль жорий йил 5-12 июль кунлари бўлиб ўтади.

 “Анвар” қисқа метражли фильми Кинематография агентлиги томонидан ўтказилган “Дебют-2020” ёшлар киноальманахи доирасида суратга олинган 18 та фильмлардан бири.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Шоҳжаҳон Субхонов, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, рассом Шамшетдин ?брайимов, композитор Убайдулло Каримов, бадиий раҳбар Аюб Шаҳобиддинов.

“Анвар” қисқа метражли фильмида Анвар исмли болакайнинг касалманд ётган бувиси билан меҳрга тўла илиқ муносабати ёритилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net