Америкаликлар Бухоро ва Сирдарёдаги ва табиий офатлардан азият чекканларга ҳамдардлик билдириб, уларни қўллаб-қувватламоқда

03.05.2020 19:12

ВАШ?НГТОН, 3 май. /«Дунё» АА/. Америка Қўшма Штатларининг расмий ва эксперт доиралари вакиллари, шунингдек, океан орти мамлакатида истиқомат қилаётган ватандошлар ҳамжамияти Бухоро ҳамда Сирдарё вилоятларида юз берган табиий офатлардан жабр кўрганларга ҳамдардлик билдириб, уларни қўллаб-қувватламоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллс ўз твиттерида шундай деб ёзади:

«Бугун биз Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Қозоғистоннинг Туркистон ҳудудлари аҳолиси билан қалбан биргамиз. Биз уларга ҳамдардмиз ва ҳамжиҳатликда ушбу талафотларни енгиб ўтамиз».

АҚШнинг етакчи таҳлил марказларидан бири – Халқаро стратегик тадқиқотлар уюшмаси президенти Грегори Купли ҳам мазкур табиий офат билан боғлиқ вазиятда далда сифатида қуйидагиларни қайд этди:

«Ўзбекистон коронавирус ва унинг оқибатларига қарши самарали курашаётганидан мамнунман. Афсуски, яқинда мамлакат кенг кўламли табиий офатлар – Бухорода бўрон ва Сирдарё вилоятида тошқинларга дуч келди. Бугунги кунда бутун дунё Ўзбекистон раҳбариятининг фожиа юз берган дастлабки кунлардан табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, ушбу ҳудудларда жабрланган аҳолига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича ўз вақтида самарали чоралар кўраётганига гувоҳ бўлиб турибди. Таъкидлаш жоиз, қийинчиликларга қарамай Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида янги турдаги коронавирус билан курашишни давом эттирмоқда ва бу Марказий Осиё минтақаси учун намунадир”.

Унинг ишонч билдиришича, Ўзбекистон табиий ҳодисалар оқибатларини тезда бартараф этади.

«Туркистон – Америка» ассоциацияси президенти Абдулла Хўжа эса ўз видеомурожаатида қуйидагиларни таъкидлади:

– Сирдарёдаги тўғон бузилиши тўғрисидаги хавотирли хабарларни биз катта ташвиш ва қайғу билан қабул қилдик. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ва бутун Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу табиий офат одамларнинг қурбон бўлишига олиб келмаганидан мамнунмиз ва Ўзбекистон раҳбарияти маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш, уларга зарур ёрдамни кўрсатиш чораларини кўрди.

Узоқ тарихида кўплаб синовларни бошдан кечирган халқ бу қийинчиликларни жасорат ва ҳамжиҳатликда енгиб ўтишига аминмиз. Рамазон ойининг ушбу муборак кунларида халқимиз офатлар оқибатларини тезда бартараф этишини сўраб дуо қиламиз.

Американинг Питсбург университети профессори, Марказий Осиё ва Афғонистон тўғрисидаги қатор китоблар муаллифи Женнифер Муртазашвилли Сирдарё вилоятида жабр кўрганларга қуйидагича мурожаат қилди:

“Сирдарё вилоятида яшаганман, у жойларни жуда яхши биламан ва сирдарёликларни соғинганман. Сардобалик дўстларим, дардингизга шерикман. Сирдарё вилоятидаги тошқиндан жабр кўрган барча одамларга ўз хамдардлик билдираман. Кучли бўлинглар. Биз қалбан сизлар билан, биз биргамиз”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net