Америкалик киноижодкорлар Ўзбекистон ҳақида фильмлар суратга олмоқда

22.04.2021 11:03

ВАШ?НГТОН, 22 апрель. /«Дунё» АА/. АҚШнинг «Mystery Box» компаниясининг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Жавлон Ваҳобовнинг «Mystery Box» раҳбари Жейкоб Шварц билан учрашуви натижасида ташкил этилди.

Музокарада ижтимоий тармоқларда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида 30 дақиқалик видеоматериал тайёрлаш ва уни «iFit» спорт тизимига жойлаштириш, жорий йил июнь ойида суратга олиниши давом эттириладиган Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги фильмнинг икки дақиқали трейлерини тасвирга олиш тўғрисида келишувга эришилган.

«Mystery Box» компанияси 2010 йилда ташкил этилган. Юта штатида жойлашган компания барча турдаги видео материаллар, шу жумладан, фильмлар, телевизион сюжетлар, мусиқий клиплар, реклама роликлари ва бошқа ижодий маҳсулотлар суратга олишга ихтисослашган. 2019 йилда ушбу компания «YouTube» каналида 1,6 миллиондан ортиқ киши томоша қилган «Uzbekistan 8k» видеоролигини тайёрлаган. «Mystery Box», шунингдек, «Sony», «Dell», «Vizio», «nVidia», «Samsung» каби йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Жейкоб Шварц АҚШ делегацияси Ўзбекистонга ташрифи чоғида «8К» форматида тасвир сифати юқори бўлган учта медиа маҳсулотни суратга олишини маълум қилди.

Биринчи материал АҚШда кенг оммалашган «iFit» замонавий пуллик спорт машғулотлари тизимига жорий қилиш учун тайёрланадиган ярим соатлик видеоролик бўлади. Ушбу қадам бир миллиондан ортиқ «iFit» фойдаланувчиларига спорт билан шуғулланиш жараёнида Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий мероси билан танишиш имкониятини беради.

?ккинчи материални тарихий шаҳарларнинг меъморий бойликларини очиб берувчи 5-7 дақиқалик видеоролик ташкил қилади. У «YouTube»даги «Jacob + Katie Schwarz» расмий каналига жойлаштирилади.

Учинчи ижодий маҳсулот Амир Темур ҳақидаги фильмнинг икки дақиқали трейлери бўлиб, уни Netflix, Amazon, Hulu ва бошқа пуллик телевизион платформаларда жойлаштириш режалаштирилган. Америкалик актёрлар иштирокидаги мазкур фильмни суратга олиш жараёнини жорий йил июнь ойида давом этитириш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net