Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди

05.02.2021 16:31

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур фонд Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади.

  Шунингдек, Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этишга кўмаклашади.

  Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятини қўллаб қувватлайди.

Қарор билан, шунингдек, Фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда Фонд тузилмаси маъқулланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net