Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи директори Туркиянинг Отатурк номидаги Маданият, тил ва тарих жамияти аъзолигига қабул қилин

10.08.2020 15:57

ТОШКЕНТ, 10 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи директори, филология фанлари доктори, профессор Жаббор Эшонқулов Туркиянинг Отатурк номидаги Маданият, тил ва тарих жамияти аъзолигига қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу жамият нафақат Туркияда балки, дунёда нуфузли илмий ташкилотлардан бири ҳисобланади. Жамият шафелигида Ўзбекистон адабиёти Туркияда кенг тарғиб қилинмоқда. ?кки мамлакат олимлари иштирокида йигирмага яқин ўзбек достонлари ўзбек ва турк тилларида нашр этилган. “Ойчинор”, “Малика айёр”, “Машриқо”, “Рустамхон”, “Эрали ва Шерали”, “Хушкелди”, “Балогардон”, “Далли” каби достонлар шулар жумласидандир. Қолаверса, ўзбек фолкьлорида муҳим аҳамиятга эга яна 30 дан ортиқ достон чоп этилиши режалаштирилган.

Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Туркия ўртасида адабий алоқалар янги босқичга кўтарилди. Айниқса, Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиши мамлакатларимизнинг ушбу йўналишдаги алоқалари юксалишига хизмат қилаётир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net