Алишер Курманов Украинага жўнаб кетди, у элчи сифатида иш бошлайди

13.06.2020 10:08

ТОШКЕНТ, 13 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун, 13 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Алишер Курманов Тошкентдан Киев шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Эслатиб ўтамиз, 55 ёшли дипломат А.Курманов бундан олдин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, мамлакатимизнинг Сингапур, Австралия, Жанубий Корея ва Буюк Британиядаги элчиси лавозимларида ишлаган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net