AKFA университети Япониянинг етакчи давлат олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади

04.08.2020 11:56

ТОШКЕНТ, 4 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг хусусий олий ўқув юрти — AKFA университети Нагоя шаҳри университети (Nagoya City University) билан академик ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири университет манбасига асосланиб.

Шартномасига кўра, академик материаллар, нашрлар ва маълумотлар алмашинуви Ўзбекистон ва Япония университетлари ҳамкорлигининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Шу билан бирга, AKFA университети ва “Nagoya City University” ҳамкорлигида тадқиқот ва турли симпозиумлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

— AKFA университети ўз олдига улкан режалар қўйган ёш олий ўқув юртидир. Университетнинг асосий мақсади мамлакатимиз ёшларига сифатли таълим тақдим этиш, — деди университет ректори Беҳзод Жалилов. — Бу мақсадга эришиш учун биз дунёнинг етакчи ўқув юртлари билан ҳамкорликни кенгайтирамиз ва “Nagoya City University” билан ҳамкорликни бошлаганимиздан мамнунмиз.

AKFA университети ўз фаолиятини 2019-2020 ўқув йилидан бошлади. Олий ўқув юртида таълим жараёни Жанубий Кореянинг Гачон университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Ҳозирги кунда Гачон университети тиббиёт йўналишида бакалавриат курсларини таклиф этмоқда. 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб AKFA университети хорижлик ҳамкорлар билан янги йўналишларни очишни режалаштирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net