Аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун қулайликларни ошириш бўйича кўрсатма берилди

28.02.2020 12:30

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли Маънавият ва маърифат марказини бориб кўрди.

Бу марказ биноси 1980 йилда қурилган. Ҳозирда унда Қуролли Кучлар ансамбли, Марказий ҳарбий оркестр, “Турон” давлат ҳарбий театри, бичиш-тикиш корхонаси ва болалар тўгараклари жойлашган. Лекин имкониятлардан тўла фойдаланилмаётган эди.

Президент марказ биносини реконструкция қилиб, ундан мақсадли фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик асосида кўнгилочар маскан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Бу ерда концертлар, байрам тадбирлари ўтказилади. Атроф ободонлаштирилиб, тадбиркорлар иштирокида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилади.

Давлатимиз раҳбари шу ердаги Авиасозлар спорт мажмуасини ҳам кириб кўрди. Унинг ҳудудини ободонлаштириш, спортсеварларга қулайликларни ошириш бўйича кўрсатма берилди.

Президент матбуот хизмати сурати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net