Агра шаҳрида ташкил этилган онлайн-форумда Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳияти тақдим этилди

12.02.2021 10:01

ДЕҲЛ?, 12 февраль. /«Дунё» АА/. Аграда Ҳиндистоннинг хорижий мамлакатлар билан тарихий-маданий алоқалари, уларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган онлайн-форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси маълумотига кўра, икки кун давом этган анжуманда Германия, Россия, БАА, Эрон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларнинг олим ва тадқиқотчилари, дипломатик ваколатхоналари вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этди.

Мамлакатимиз элчиси Дилшод Ахатов онлайн-тадбирла Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тарихий-маданий алоқалар, уларнинг жорий ҳолати ва мавжуд имкониятлар хусусида сўзлаб берди.

Қатнашчиларга Ўзбекистон Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган 2021 йилда Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро анжуманини ўтказиш ташаббуси бўйича батафсил маълумот берилди. Марказий Осиё минтақасининг бой илмий-маданий меросини тадқиқ қилишга халқаро илмий-академик доираларнинг қизиқишини ошириш, қолаверса минтақа туризм салоҳиятини кенг тарғиб этишда мазкур халқаро форумнинг муҳим аҳамияти эътироф этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net