Афинада Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди

10.05.2021 11:27

АФ?НА, 10 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Афинадаги Бош консулхонасида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Греция – Ўзбекистон» дўстлик жамияти ва «Грек-Евроосиё альянси» ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда таниқли туроператорлар, расмий, илмий–академик ва ишбилармон доиралар, ОАВ, жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон сайёҳлик индустриясининг замонавий ривожланиши, бой тарихий-маданий мероси ва кўҳна меъморчилигига доир атрофлича маълумотлар тадбир иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди. Шу ўринда жаҳонга донғи кетган, кўп сонли ёдгорликлар ва ўзига хос маданияти билан шуҳрат қозонган Самарқанд вилоятининг сайёҳлик имкониятлари тўғрисида атрофлича фикр юритилди. Таъкидланганидек, ЮНЕСКО Бутунжаҳон номоддий маданий мероси қадамжолари рўйхатига кирган машҳур маданий объектлар айнан шу ерда қарор  топган.  

Шу билан бирга, тақдимот чоғида Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) ?жроия қўмитасига ҳамда ташкилотчи мамлакат сифатида ташкилотнинг 25-ассамблеясига Ўзбекистон номзоди илгари сурилаётгани ҳам қайд этилди.

«Греция-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Димитрос Баколас тадбир иштирокчилари олдида сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг  йилдан-йилга оммабоп сайёҳлик йўналиши сифатидаги эътибори жаҳон миқёсида юксалиб бораётгани, Ўзбекистондаги очиқлик сиёсати ва ҳамкорлик тамойиллари бунга кўп жиҳатдан кўмаклашаётганини таъкидлади.

Унинг айтишича, бетакрор маданият, юртимиз табиатидаги ранг-баранглик, миллий ошхона ва ўзбек халқининг меҳмондўстлиги дунё сайёҳлари учун жозибадор бўлган асосий омиллар сирасига киради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net