Афғонистондан муносабат: Ўзбекистон нафақат йўқотилган исломий тамаддунни тиклаш, балки уни янада бойтиш ишларини уддасидан чиқди

13.05.2021 14:21

МОЗОР?-ШАР?Ф, 13 май. /«Дунё» АА/. Мозори-Шариф шаҳридаги «Асадия» мадрасаси директори Забиҳуллоҳ Ҳақжуй Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан,  диний бағрикенгликни таъминлаш ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, хусусан, ёшларга етказиш, мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Қуръони Каримда икки ҳолат мавжуд, бири «?лмал-яқин», иккинчиси «Айнал-яқин», яъни илмимиз орқали билиш ва кўзимиз билан кўриш. Мен Ўзбекистонга қилган сафарларим давомида шунга гувоҳ бўлдимки, сўнгги йилларда мамлакатда исломий меърос ва маданиятни авайлаб асраш йўлида катта эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда, - деди З.Ҳақжуй. - Диний ва тарихий аҳамиятга молик обидалар тиклангани, диний марказлар фаолияти йўлга қўйилгани, ажойиб гўзал масжидлар бунёд этилиб, фуқароларнинг ибодати учун барча шароитлар яратилгани бизни ҳавасимизни келтирди.

Қувонч билан шуни таъкидлашим мумкинки, бугунги кунда Ўзбекистон нафақат исломий тамаддунни тиклаш, балки уни янада бойитиш ишларини муваффақият билан амалга оширмоқда.

Ўзбекистонни Аллоҳ паноҳида сақлаб келаётган нарса - бу давлатнинг тарихан ислом тамаддунининг ўчоғи бўлганидир. Бу мамлакат ?мом Бухорий, ?со Термизий каби муқаддас динимиз ривожи ва софлигига ҳисса қўшган юзлаб буюк уламолар ватанидир. Мисол учун, Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» китоби бутун ислом олами мадрасаларида ўқитилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати самараси ўлароқ демократик принциплар кенг тадбиқ қилинмоқда. Сўз ва диний эркинликка кенг йул очиляпти.  Мен Термиз шаҳрида бўлиб ўтган қорилар мусобақасида меҳмон сифатида Афғонистон номидан қатнашдим. Ёш қория ва қорилар Қуръон тиловатини қанчалик олий даражада ўзлаштирганини кўриб ҳавасим келди. Афғонистонда диний таълим олишга имкониятлар борлигига қарамасдан, нега биз Ўзбекистон каби натижаларга эриша олмаганимиз мени ўйлантирди.

?слом дини экстремизм ва айримачиликка мутлоқо қарши. Афсуски, баъзи тўдалар муқаддас динимизни ниқоб қилиб, инсонларни ислом динига салбий муносабатда бўлишига сабабчи бўлаяпти.

Янги Ўзбекистон сиёсатининг диққатга сазовор жиҳати шундаки, давлат раҳбари диндорларга барча эркинлик ва зарурий шароитларни муҳайё қилиш орқали диний экстремизм ва айримачиликка йўл қолдирмаяпти. Зеро, ?слом дини бузишга эмас, қайта қуришга ва янгиланишга тарғиб қиладиган диндир. Ўзбекистонда мени ҳайратга солган яна бир жиҳат бу - диний бағрикенглик тамойилларининг амалда мавжудлигидир. Турли дин, мазҳаб ва миллат вакиллари ҳамжиҳатликда яшаб, уларнинг ягона мақсади мамлакат равнақи ва фаровонлигига қаратилган.

Оқил ва  кучли давлат раҳбарининг  ишларидан бутун халқ манфаат кўради. Ўз халқига сидқидилдан хизмат қилган етакчиларнинг номлари мозий тарих зарварақларида муҳрланиб қолган. Ўзбекистон Президенти ҳам мисли кўрилмаган ижобий ислоҳотлар ташаббускорига айланди. Бу кенг кўламли ва савобли ишлар, албатта, тарих саҳифаларида ўз ифодасини топади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net