Афғонистондан муносабат: Ўзбекистон диний-маърифий илмлар соҳасида дунёнинг етакчи марказларидан бирига айланмоқда

06.05.2021 10:53

КОБУЛ, 6 май. /«Дунё» АА/. Афғонистон Уламолар кенгаши раисининг ислом таълимоти бўйича ўринбосари Муҳаммад Ориф Маликёр «Дунё» АА мухбирига Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини изҳор қилди.

“Жорий йил март ойида Афғонистон Ҳаж ва дин ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий раҳбарлигидаги делегация билан дўст ва биродар Ўзбекистонга сафар қилганимизни мамнуният билан қайд этмоқчиман, - деди М.Маликёр. - Сафар доирасида биз Самарқанд шаҳрида ўтказилган ?мом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамиятига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш шарафига муяссар бўлдик. Анжуманда турли мамлакатлардан таниқли диний уломалардан ташкил топган делегациялар қатнашди.

Халқаро конференция иштирокчилари ?мом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари, ушбу бебаҳо бойлик ва қадриятнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида ҳар томонлама мукаммал тайёрланган илмий ёндашувларини тақдим этди.

Маърузачилар ?мом Бухорийнинг «Саҳиҳул-Бухорий» асари ва унга ёзилган шарҳлар бутун дунё бўйлаб мутолаа қилинаётганига алоҳида эътиборни қаратди. Улар буюк муҳаддис олимнинг барча асарларини чоп этиш зарурлигини таъкидлади.

Анжуман доирасида, биз, афғонистонлик меҳмонлар Самарқанд вилоятида жойлашган ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, у ерда олиб борилаётган кенг қамровли ишларга гувоҳ бўлдик.

Термиз шаҳрига сафаримиз чоғида эса ?мом Термизий мажмуаси ва халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишдик.

Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар ва янгиланиш жараёни билан яқиндан танишиб, улуғ ўзбек уламолари қўним топган муқаддас масканларни зиёрат қилиб, мамлакат диний-маърифий илмлар соҳасида дунёнинг етакчи марказларидан бирига айланаётганига ишонч ҳосил қилдик.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар тарихда ўтган буюк аждодлар меросини ёш авлодга етказишда муҳим ўрин тутишига ҳеч шубҳа йўқ. Ушбу савобли амаллар келажак учун киритилаётган улкан сармоя ҳисобланади. Бунда ?мом Бухорий ва ?мом Термизий марказларининг роли беқиёс ҳисобланади.

Ҳадис илми мактаби менда катта таассурот қолдирди. Айниқса, ушбу масканда таҳсил олаётган ёшларнинг иқтидори ва уларга таълим бераётган устозларнинг малакаси таҳсинга сазовор. Марказда Мисрнинг ал-Азҳар университети вакиллари ва Ўзбекистоннинг етакчи диний муассасаларини тугатган мутахассислар фаолият олиб бораётгани бизни жуда қувонтирди. 

Тошкент шаҳрида янги бунёд этилаёган ?слом цивилизацияси маркази билан ҳам яқиндан танишдик. Мамлакатингизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, айниқса, диний-маърифий ва илмий соҳалардаги изчил ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар Ўзбекистоннинг дунёдаги мавқеини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бир сўз билан айтганда, биз Ўзбекистондан бир олам таассурот билан қайтдик.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон раҳбарияти, айниқса, ўз халқининг тақдири ва келажаги учун ҳормай-толмай хизмат қилаётган Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига улкан муваффақиятлар тилаймиз. У кишининг Ўзбекистон халқининг азалий орзу-ниятларини рўёбга чиқаришдаги хизматлари жуда катта. Биз дўст халқнинг орзулари рўёбга чиқаётганига гувоҳ бўлдик.

Сўзимнинг якунида Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига олиб бораётган бунёдкорлик ишларида янги муваффақиятлар тилаб, Яратгандан уларни ўзи қўллаб-қувватлашини сўраб қоламан”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net