Афғонистон ташқи сиёсат идораси раҳбари в.б. мамлакатдаги сиёсий жараёнга ёрдам бергани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

04.08.2020 11:07

ТОШКЕНТ, 4 август. / “Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили ?сматулла ?ргашев Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган “Тинчлик учун консенсусни мустаҳкамлаш” мавзусидаги Афғонистон бўйича онлайн-конференция ишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Т?В матбуот хизмати хабарига таяниб.

Тадбирда, шунингдек, хорижий давлатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, халқаро ташкилотлар ва Кобулда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Форум мақсади Афғонистон инқирозини ҳал қилиш ва бўлажак Жирға маслаҳатига алоҳида урғу бериб, афғонлараро тинч музокараларни тезроқ бошлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Афғонистон ташқи сиёсат идораси раҳбари в.б. Ҳаниф Атмар Афғонистондаги сиёсий жараёнга ёрдам бергани ва коронавирус пандемияси шароитида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлагани учун қатор давлатларга, жумладан Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

Мамлакатда зўравонлик даражасини тезроқ камайтириш муҳимлиги, шунингдек, афғон халқининг сиёсий жараёнда муҳим роли қайд этилди.

Афғонистонда афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш учун ҳар томонлама ёрдам бериш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net