«Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг онлайн йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириш истиқболлари муҳокама қилинди

01.04.2020 20:51

ТОШКЕНТ, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??) билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласига бағишланган йиғилиши онлайн-видеоконференция тарзида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири партия матбуот хизмати манбасига асосоланиб.

Йиғилишда депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси, ?нвестиция ва ташқи савдо ва ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари маъсул вакиллари иштирок этди.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг ЕО?? билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи бўйича қарор қабул қилишда энг аввало халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг хоҳиш-иродасига таяниш лозимлигига алоҳида урғу берилганди.

Таъкидланганидек, «Адолат» СДП фракцияси томонидан ушбу масала билан шуғулланадиган махсус ишчи гуруҳи тузилди. Йиғилишда ушбу гуруҳнинг дастлабки хулосалари тингланди.

Депутатлар ЕО??га аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодига нима беришига эътибор қаратди.

Фракция йиғилишида депутатлар Ўзбекистонни ЕО??га ҳозирча кузатувчи давлат сифатида киришини маъқуллади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net