Адлия вазирлигида кадрлар билан ишлашда Британия тажрибаси ўрганилмоқда

13.03.2020 12:38

ТОШКЕНТ, 13 март. /«Дунё» АА/. Буюк Британия Халқаро ҳамкорлик агентлигининг (GPI) Тошкент шаҳридаги катта вакили Лейла Броснан Адлия вазирлиги ва унинг таркибидаги идоралар кадрлар бошқармаси ходимлари учун семинар тренинг ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тренинг давомида Буюк Британияда давлат хизматчилари фаолияти, уларнинг мақоми, ижтимоий ҳимояси ҳақида фикр алмашилди.

Семинар иштирокчилари Буюк Британияда давлат хизматчилари фаолиятини тартиб солувчи қонунчилик, хусусан, «Давлат хизматчиси кодекси», «Вазир кодекси» ва соҳани тартибга солувчи бошқа муҳим ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан таништирилди. Давлат хизматига киришиш, уни ўташ ва фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқ мажбуриятлар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net