Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Ҳукуматлараро ҳамкорлик хизмати ўртасида алоқалар янада чуқурлашади

09.12.2020 13:15

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Т.Торлоу ва Буюк Британиянинг Ҳукуматлараро ҳамкорлик хизмати раҳбари Н.Смит томонидан 2020 йил декабрь ойидан 2021 йил март ойига қадар мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Адлия вазирлиги маълум қилишича, томонлар узоқ йиллик ўзаро манфаатли ҳамкорликлари учун миннатдорчилик билдириб, келгуси йилларда ҳам биргаликда самарали ишлашни давом эттириш истагини билдирган.

Англашув меморандумини самарали амалга ошириш учун алоҳида тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Меморандум доирасидаги барча тадбирлар Британия томонидан беғараз молиялаштирилади.

Дастур доирасида самарали бошқарувни амалга оширишда ислоҳотлар ўтказиш ва халқаро тажрибани татбиқ этиш учун амалий қўлланмалар, лойиҳаларни бошқариш, Адлия вазирлиги ходимлари учун марказий, ҳудудий ва туман даражаларида эксперт-семинарлар ва бошқа қатор тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net