Адлия вазири ўринбосари ?ҲТТ анжуманида Ўзбекистонда коррупциявий хатарларни олдини олиш ва одил судлов ҳақида гапирди

10.07.2021 12:06

ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. ?қтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (?ҲТТ) томонидан Марказий Осиёда тадбиркорлик ва инвестициявий фаолият учун ҳуқуқий муҳитни яхшилаш лойиҳаси доирасида халқаро арбитраж ва шартномаларнинг ижро этилиши масалаларига бағишланган халқаро вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда ֿ«Дунё» АА мухбири.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, вебинарда  Марказий Осиё давлатларининг адлия вазирликлари раҳбарияти, ?ҲТТ котибияти вакиллари, шунингдек, бошқа халқаро ва хорижий ташкилотлар мутахассислари иштирок этди.  

Онлайн шаклда ўтган анжуманда Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари Алишер Каримов мамлакатимизда маҳаллий компаниялар ўртасида юзага келадиган иқтисодий низоларни ҳал қилиш, бизнес муҳитини яхшилаш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларга бағишланган маъруза билан қатнашди.  

Вазир ўринбосари млакатимизда хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш, давлат органларининг фаолиятида очиқликни таъминлаш, коррупциявий хавфларни бартараф этиш, одил судловни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. 

Вебинар давомида Жаҳон банки мутахассислари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун иқтисодий соҳадаги судлов тизимини такомиллаштиришда рақамли технологиядан фойдаланиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net