Адлия вазири Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

16.02.2021 11:24

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов бугун Миср элчиси Амира Фаҳми билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълум қилинишича, учрашувда адлия вазири суҳбатдошга вазирлик тизими, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек, ҳуқуқий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар хусусида маълумот берган.

Миср элчиси А.Фаҳми Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, икки давлат томонидан илгари сурилган устувор йўналишларнинг ўхшашлигини алоҳида таъкидлаган. ?кки давлат адлия вазирликлари ўртасида имзоланган меморандум доирасида ўзаро манфаатли соҳаларда биргаликда ишлашда вазирликка кўмакдош бўлишга тайёрлигини билдирган.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net