4 январь – Бутунжаҳон Брайль алифбоси куни

04.01.2021 11:29

ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Брайль алифбоси бўртиқ нуқталарга асосланган махсус алифбо бўлиб, кўзи ожиз инсонларнинг савод чиқариши учун 1824 йилда француз тифлопедагоги Луи Брайль томонидан яратилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 13 декабрь куни қабул қилинган резолюциясида Брайль алифбоси кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар учун асосий ёзма мулоқот воситаси экани қайд этилган.

Мазкур халқаро кун Брайль алифбосининг кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида савод чиқариш, таълим олиш, маърифий саводхонликни оширишдаги аҳамиятини халқаро миқёсда эътироф этиш, бу ёзувда ўқув, илмий, сиёсий ва бадиий адабиётларни нашр қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида нишонланади.

Айни пайтда мамлакатимизда ҳам Брайль алифбосида турли нашрлар, жумладан, ҳуқуқий адабиётлар чоп этилмоқда.     

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net