285 юртдошимиз Санкт-Петербургдан Тошкентга чартер рейсида олиб келинмоқда

29.05.2020 11:28

ТОШКЕНТ, 29 май. / “Дунё” АА/. Бугун Санкт-Петербургдан “Uzbekistan Airways” АЖнинг чартер рейси Тошкентга йўл олди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Унинг бортида 285 нафар юртдошимиз Ватанга қайтиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси берган хабарга кўра, йўловчиларнинг кўпчилигини ёши улуғ кексалар, ҳомиладор аёллар ва болалар ташкил этмоқда.   

Кейинги ҳафта Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича яна иккита авиарейс ташкил қилиниши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net