25 апрель куни Тошкентда «?ННОПРОМ» иккинчи халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади

15.04.2022 14:50

ТОШКЕНТ, 15 апрель. /«Дунё» АА/. 25-27 апрель кунлари “Ўзэкпомарказ” МКМда «?ННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади,  деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Кўргазма ва бизнес дастурида Ўзбекистон, Россия, Франция, Беларусь, Қозоғистон, Туркия ва Германиядан 200 дан ортиқ саноат компаниялари ва бизнес делегациялари иштирок этади. Халқаро саноат тадбири Ўзбекистон ?нвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда томонидан ташкил этилмоқда.

Тадбирнинг асосий вазифалари иштирокчи мамлакатлар ва компаниялар ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, саноатни ривожлантириш ва қўшма корхоналар ташкил этишнинг янги имкониятларини аниқлашдан иборатдир.

Анжуманнинг  биринчи кунида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Россия саноат ва савдо вазири Денис  Мантуров иштирокида «Марказий Осиё: технологик ютуқлар макони» мавзусида ялпи мажлис бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, кўргазма доирасида Ўзбекистон-Россия минтақалараро форуми, шунингдек, саноат кун тартибининг энг долзарб мавзуларига бағишланган «Қулай шаҳар муҳити», «Саноатда кооперация», «Катта Евроосиё шериклиги», «Муваффақиятли ривожланиш учун янги молиявий маҳсулотлар» ихтисослаштирилган сессиялар бўлиб ўтади.  Йигирмага яқин ихтисослашган сессияда Ўзбекистон, Россия, Европа ва Осиёдаги йирик компанияларнинг юқори лавозимли вакиллари, шунингдек, вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, бизнес уюшмалар, ривожланиш институтлари ва оммавий ахборот воситалари раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

27 апрель куни «?ННОПРОМ» бизнес дастури доирасида Ўзбекистоннинг энг йирик университетлари талабалари учун илғор саноат ишлаб чиқаришининг долзарб мавзуларидаги тадбирлар бўлиб ўтади.

Тадбир  расмий сайти:

http://tashkent.bigindustrialweek.com

ОАВни рўйхатга олиш:

http://tashkent.bigindustrialweek.com/ru/registration/media/

Кўргазма сайти:

https://expo.innoprom.com

Эслатиб ўтамиз, “?ННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” биринчи халқаро саноат кўргазмаси  2021  йил 5-7 апрель кунлари бўлиб ўтган эди. Унда  Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан 10 мингдан ортиқ меҳмон Тошкентга ташриф буюрган. Кўргазма доирасида Россия инвестицияларини жалб этган ҳолда 2,2  миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 33 лойиҳани амалга оширишни бошлаш бўйича келишувларга эришилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net