2024 йилги VIII "Осиё болалари" ўйинларининг маркази эълон қилинди

04.08.2022 12:21

Шу кунларда Россия Федерацияси Приморье ўлкаси марказида ўтаётган VII "Осиё болалари" халқаро спорт ўйинлари жараёнида унда қатнашаётган давлат ва жамоа раҳбарлари, мутахассисларининг учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Асланов ва Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акром Низомиддинов қатнашди.

Тадбирда 2024 йили ўтадиган навбатдаги Осиё болалари» ўйинларининг янги маркази эълон қилинди. 

Суҳбат давомида йиғилиш иштирокчиларига "Осиё болалари" II қишки халқаро спорт ўйинларининг тақдимоти ўтказилди. 

Тақдимотда келтирилишича, қишки ўйинлар 2023 йил 23 февралда бошланиши режалаштирилган. Мусобақалар Россия Федерацияси Кузбасс ҳудудининг 4 шаҳрида бўлиб ўтади.

"Осиё болалари" II қишки халқаро спорт ўйинлари дирекциясининг раҳбари Алексей Пузйниннинг сўзларига кўра, Кузбасс "Осиё болалари" ўйинлари қатнашчилари учун "янги ойна" бўлади. Минтақа Осиё халқлари маданиятининг барча улуғворлигини ўзида намойиш қилган “очилмаган минтақадир”.

Учрашув якунида VIII "Осиё болалари" халқаро спорт ўйинлари 2024 йил ёзида Якутияда бўлиб ўтиши эълон қилинди ва унинг янгиланган лойиҳаси намойиш қилинди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net