2021 йил МДҲ давлатларида «Архитектура ва шаҳарсозлик йили» бўлади

04.11.2020 11:05

ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /«Дунё» АА/. Қурилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукуматлараро кенгашининг 40-йиғилиши Ўзбекистон Республикаси раислигида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Қурилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукуматлараро кенгашининг 40-йиғилишида қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Беларусь Республикаси вакиллари томонидан билдирилган ижтимоий йўналишдаги уй-жойларни қуришда энергия тежамкор технологиялардан кенг фойдаланиш борасидаги таклифлар қатнашчилар томонидан қизғин кутиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов қурилиш жараёнида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини жорий қилиш мавзусида тақдимот ўтказди.

?штирокчилар Ўзбекистонда сўнгги йилларда бунёдкорлик ишлари кескин суръатларда ортиб бораётгани эътироф этди.

— Бугунги йиғилишда кўплаб янгилик ва инновациялар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу эса соҳамиз ривожида муҳим аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари яқинда Сергели туманида бизга ижтимоий объектлар ва уй-жойлар қурилиши бўйича аниқ кўрсатма ва вазифалар берган эдилар, — деди Ўзбекистон Қурилиш вазири Ботир Зокиров. — Мазкур йўналишдаги ишларимизни жадаллаштириш мақсадида МДҲ мамлакатлари билан кенг миқёсдаги ҳамкорлик ишларини йўлга қўйишга қаратилган   қўшма баённи бугун анжуман доирасида тасдиқладик. Бундан буён ҳамкорлик ишларимиз мутлақо янги босқичга кўтарилади.

Тадбирда 2021 йил МДҲ давлатларида «Архитектура ва шаҳарсозлик йили» сифатида белгилангани ва унинг доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар бўйича таклифлар билдирилиб, келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net