2020-2024 йилларда Ўзбекистон товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

09.07.2020 14:22

ТОШКЕНТ, 9 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг (мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик мақсадларида бундан мустасно) таъсис этилишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:

- битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркор фаолият юритиб келаётган соҳаларда;

- давлат органлари томонидан ўзларига лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган соҳаларда.

Фармон билан ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг хулосалари асосида қабул қилинадиган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланди.

Шунингдек, 2020-2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Фармонга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида Олий Мажлис Сенати ва Президентга ҳисобдордир.

2020 йил 1 ноябрга қадар “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонунларни бирлаштирган ҳолда ягона қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 Бундан ташқари фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харидлари ижрочилари:

тендер ва танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш якунлари бўйича ғолиб расман эълон қилинган кундан ёки тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки кун мобайнида давлат харидлари махсус ахборот порталида тегишли маълумотларни жойлаштириш орқали 25 фоиз ёки ундан кўп акцияларга (улушга) ҳақиқатдан назорат қилишга эга бўлган ўзининг якуний манфаатдор шахслари (бенефициарлари) тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилишлари;

 веб-сайтларда ва махсус ахборот порталида доимий асосда тендер ва танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиб-таомиллари ҳамда тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича имзоланган шартнома мажбуриятлари бажарилиши ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб боришга мажбур.

 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида ҳамда тегишли давлат иштирокидаги корхоналарда ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими (монополияга қарши комплаенс) жорий этилади.

 Қўмита тузилмасида давлат кўмагини беришни назорат қилиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бошқармаси ташкил қилинади.

Шунингдек, Товар бозорларини тартибга солиш индекси (Product Market Regulation-PMR) асосида иқтисодиётнинг барча тармоқларида рақобат муҳити диагностикасини амалга ошириш методологияси ишлаб чиқилади.

2021 йил 1 мартга қадар онлайн режимда товар ва молия бозорларида тадбиркорлар мавжудлиги, давлат харидларини амалга оширишда иштирок этаётган аффилланган шахсларни аниқлашга хизмат қилувчи электрон тизим яратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net