1 сентябрдан ФҲДЁларда туғилиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш тартиби жорий этилади

13.08.2020 19:26

ТОШКЕНТ, 13 август. /“Дунё” АА/. Давлат хизматлари агентлиги маълумотида келтирилишича, синов тариқасида Тошкент шаҳрида жорий этилган ушбу имкониятдан 300 нафарга яқин фуқаро фойдаланишга улгурди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу нимани англатади?

Эндиликда,

– шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш;

– ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;

– поликлиникага ҳисобга қўйиш;

– бир марталик нафақа пулини олиш;

– яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

– болани давлат боғчасига навбатга қўйиш электрон тартибда амалга оширилади.

Авваллари ушбу давлат хизматларидан фойдаланиш учун камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилар эди. Умуман олганда камида 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинарди.

Бу эса, фуқароларнинг давлат идоралари ўртасида эшикма-эшик сарғайиб юришларига сабаб бўларди.

Янги тартибга кўра, биргина ФҲДЁ органига бориб, сўровнома тўлдиришнинг ўзи етарли. ФҲДЁ органи туғилганлик ҳолатини қайд этади ва бошқа давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлайди. Бунда, барча ҳаракатлар электрон тизим орқали амалга оширилади.

Ушбу давлат хизматларини комплекс тарзда кўрсатиш реал вақт режимида, фақатгина ФҲДЁ органининг ўзида кўрсатилади.

Кўрсатилган ҳар бир давлат хизмати натижаси бўйича фуқароларга СМС-хабар бериб борилади. Бу эса, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнидан фуқароларнинг хабардор бўлишини таъминлайди.

Энг муҳими, мазкур композит давлат хизматининг жорий этилганлиги фуқароларнинг оворагарчилигига чек қўйиб, уларнинг вақти ва нақдини тежашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net