1 минг 400 га яқин юртдошимиз Узоқ Шарқ федерал округида Ўзбекистонга қайтиш учун рўйхатдан ўтган

27.05.2020 10:17

TOШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонасида айни пайтга қадар 1 минг 375 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтиш учун рўйхатдан ўтган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош консуллик маълумотларига кўра, «Меҳр» жамғармаси кўмагида пандемия даврида Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида бўлиб турган 15 нафар ватандошимизга молиявий ёрдам кўрсатилган, 50 дан ортиқ киши ишга жойлаштирилган, 9 киши эса Хабаровск ва Владивостокда бепул турар жой билан таъминланган.

Бундан ташқари коронавирус билан касалланган фуқаролар даволанаётган шифохона ходимлари  ва Россия Федерацияси ?чки ишлар вазирлигининг Приморье ўлкасидаги хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказида бўлиб турган 30 нафар Ўзбекистон фуқароси учун Бош консулхона ходимларининг шахсий маблағлари ҳисобидан ош тайёрланиб, хайрия тариқасида тарқатилди.

Оғир молиявий аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам бериш доирасида муборак Рамазон ойи мобайнида ҳар куни Хабаровск ўлкасидаги ватандош - хусусий тадбиркорлар  кўмагида хайрия акциялари ўтказилди, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бундай тадбирлар Приморье ўлкаси, Жанубий Сахалин ва Благовешенск шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net