18 декабрь куни “Tashkent City Congress Hall”да “Тошкент ёшлар форуми – 2020”нинг очилиш маросими бўлиб ўтади

17.12.2020 11:13

ТОШКЕНТ, 17 декабрь. /«Дунё» АА/.   Жорий йил 18 декабрь куни Тошкентда Ёшлар форуми бошланади. Унинг иштирокчиларини  вазирлар билан мулоқот, пойтахтга алоқадор истиқболли лойиҳалар тақдимоти ва муҳокамаси, шаҳарнинг бугунги ҳаёти ҳамда келажагига оид қизиқарли учрашув ва суҳбатлар кутмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Биринчи кун дастури доирасида ҳукумат вакиллари ва ёшлар иштирокида қатор очиқ мулоқотлар ўтказилади.

Жумладан, адлия вазири Русланбек Давлетов ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов иштирокида “Ҳуқуқий Тошкент − 2030” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Унда йиғилганлар яқин келажакда Тошкентда адлия, давлат хизматлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилиши кўзда тутилган режалар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашади. Учрашув 18 декабрь куни “Tashkent City Congress Hall”нинг “Кўкча дарвоза” залида соат 14:30 да бошланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net