182 нафар юртдошимиз Москва шаҳри ва Новосибирск вилоятида қонуний тартибда иш бошлайди

29.12.2020 18:14

ТОШКЕНТ, 29 декабрь. /«Дунё» АА/. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида кеча Россиянинг Москва шаҳри ҳамда Новосибирск вилоятларидаги қурилиш объектларида ишлаш учун 182 нафар юртдошимиз чартер рейс орқали жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манбасига кўра,  аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, хорижий мамлакатлардаги вақтинча ишсиз қолган юртдошларимизни ва карантин чекловлари сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни хорижга ишга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг натижасида россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда фуқароларимиз Россия Федерациясига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

Юртдошларимиз белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net