16 июль куни Марказий Осиё давлатлари ва Хитой Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини янги шаклда муҳокам

15.07.2020 17:21

ТОШКЕНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган “Хитой – Марказий Осиё” биринчи вазирлар учрашувида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван ?, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашади.

Видеоконференция чоғида коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳамда иқтисодий ўсишга кўмаклашиш механизмларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net