164 нафар Ўзбекистон фуқароси навбатдаги чартер рейс билан Мисрдан ватанга қайтарилди

11.08.2020 11:25

ҚОҲ?РА, 11 август. /“Дунё” АА/. Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган жадвалга асосан жорий йилнинг 10 август куни Мисрдан навбатдаги чартер рейс ташкил қилинди. Бу пандемия бошлангандан буён тўртинчи бор амалга оширилаётган махсус парвоздир. Бу галги рейс билан 164 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Мисрдаги дипломатик ваколатхонаси хабар беришича, йўловчиларнинг асосий қисми олий ўқув юртларида таълим олаётган талаба ва ўқувчилар ҳамда уларнинг яқин қариндошларидан иборат.

Юртдошларимиз республика мутасадди ташкилотлари ходимлари томонидан белгиланган тартиботга кўра, 10 кунлик карантинга жойлаштирилди. Тиббий хизматга муҳтожларга тегишли ёрдам кўрсатилди. 

Маълумот ўрнида, 11 августга қадар Мисрда коронавирусга чалинганлар 95 минг 666 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 53 минг 779 нафари касалликдан соғайган, 5 минг 35 инсон эса вафот этган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net