14 июль куни 494 ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилди

15.07.2020 17:33

ТОШКЕНТ, 15 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда шу йилнинг 14 июль куни 494 ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилди. Шундан 303 нафари карантин муассасаларида, 191 нафари аҳоли орасида аниқланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Шу билан бирга, 14 июль куни Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилинганидек, кеча Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 297 нафар фуқаро касалликдан тузалди.

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган жами 14 минг 85 нафар бемордан 8 минг 327 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5691 нафар бемордан 52 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда уй карантинида 55 минг 657 нафар, стационар карантинда эса 22 минг 585 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net