10 минг нафар хорижлик талаба мамлакатимиз тиббиёт олий ўқув юртларида таълим олади

01.01.2021 13:15

ТОШКЕНТ, 1 январь. /«Дунё» АА/. Янги ўқув йилидан 10 минг нафар хорижлик талаба юртимиз тиббиёт олий ўқув юртларида таълим олиши режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.

Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси учун 9 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 2 та филиалида малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Ҳозирда юртимиз тиббиёт олий ўқув юртларида 16 та мамлакатдан 1 минг 500 нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олмоқда.

Ўзбекистонда  қисқа вақт ичида  бакалавриат ва магистратура босқичлари қабул квоталари 25 фоизга, клиник ординатура квоталари эса 30 фоизга оширилди. 6 та янги таълим йўналиши, 17 та янги мутахассислик ташкил этилди.

Ҳар йили 500  нафарга яқин хорижий мутахассиснинг Ўзбекистонга ташрифи ва қарийб  600 нафар маҳаллий мутахассиснинг хорижда узоқ муддатли малака ошириш тизими йўлга қўйилган.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасига кадрлар тайёрлаш борасида хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик, уларнинг факультетлари ва филиалларининг очилиши, икки томонлама диплом бериш тизимини йўлга қўйиш бўйича Россиянинг 17 та, ?талиянинг 2 та, Корея Республикасининг 2 та олий таълим муассасаси, шунингдек, Германия, ?спания, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари билан шартнома ва келишувлар имзоланган.

2021-2022  ўқув йилида Ўзбекистонда 50 дан ортиқ давлатдан 10 минг нафардан зиёд хорижлик талабалар таҳсил олиши кутилмоқда. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net